Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
У аввалроқ ҳам пойтахт ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаганди.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари тайинланди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, бугунги кунга қадар ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келган Дурдона Раҳимова ушбу лавозимда фаолиятини давом эттиради.
Дурдона Раҳимова меҳнат фаолиятини 2012 йилда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах вилояти кенгаши иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш бўлими мудири сифатида бошлаган.
У аввалроқ ҳам Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаганди.
Мавзуга оид
16:18 / 07.03.2026
Тошкентда яна бир гуруҳ ёшлар ЙТҲ содир этди
14:12 / 07.03.2026
Тошкентда юздан ортиқ қувват-станция тармоқдан узилди. Муаммо нимада?
10:01 / 07.03.2026
Дубайдан Тошкентга авиақатновлар босқичма-босқич тикланмоқда
09:50 / 07.03.2026