Ўзбекистон | 09:51 / 02.04.2024
6207
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр энергияси вақтинча ўчирилади

Пойтахтнинг Бектемир, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида 2 апрел куни электр энергияси вақтинча ўчирилади. 

Фото: Тошкент шаҳар электр тармоқлари

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” хабарига кўра, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари сабаб бўлади. 

Бугун, 2 апрел куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

  • Бектемир тумани: “Абай” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Учтепа тумани: “Зарафшон” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: “Алишеробод”, “Темурийлар” ва “Ижодкор” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид