Жаҳон | 21:52 / 02.04.2024
11019
2 дақиқада ўқилади

Зеленский сафарбарлик ёшини пасайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади 

Янги қонун билан сафарбарлик ёшининг юқори чегараси 27 ёшдан 25 ёшгача туширилди. 

Фото: РИА Новости

Украина президенти Володимир Зеленский «Ҳарбий мажбурият тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. 

Унинг аввалги таҳририда айтилишича, Украинада ҳарбий ҳолат даврида 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, ҳарбий хизматни ўтамаган эркакларни сафарбар қилиш мумкин эмас эди. Зеленский бир неча ой давомида ушбу қонунни имзоламади. Украина парламенти 2023 йил 30 майда қонунни ёқлаб овоз берган эди. 

Янги таҳрирдаги қонун 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган, ҳарбий хизматни ўтамаган эркакларни сафарбар қилиш мумкин эмаслигини назарда тутади. 

7 феврал куни Олий Рада сафарбарлик тўғрисидаги кенг кўламли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Шунингдек, ҳарбий хизматга чақирилиш ёшини 27 ёшдан 25 ёшга тушириш назарда тутилган. Ушбу ҳужжат, шунингдек, ҳарбий хизматчиларни 36 ойлик хизматдан кейин демобилизацияни жорий қилади, электрон чақирувларни қонунийлаштиради ва ҳарбий хизматга чақиришни бекор қилади, уни умумқўшин тайёргарлиги билан алмаштиради.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид