Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги масжидларда ўғирлик қилиб юрган шахс 6 йилга қамалди
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан масжидларда ўғирлик қилиб юрган фуқарога нисбатан суд иши кўриб чиқилди.
Фото: Kun.uz
ЎзА хабарига кўра, фуқаро И.О Тошкентдаги «Абу-сахий» савдо марказида жойлашган жоме масжиди таҳоратхонасидаги кийим қўйиш жойида турган курткалардан бирининг чўнтагидаги 60 минг сўм ва «Самсунг А24» русумли телефон аппаратини ўғирлаб, воқеа жойини тарк этган.
Бошқа куни эса Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди таҳоратхонасига кириб, «Самсунг А23» телефон аппаратини қўлга киритган.
Суд ҳукмига кўра, И.О.га 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
18:21 / 03.12.2025