Жаҳон | 08:30 / 05.04.2024
2887
2 дақиқада ўқилади

Дания ҳарбий кемадаги ракета носозлиги туфайли бўғозни ёпди

Корсёр портидаги фрегат бортида юзага келган фавқулодда вазият туфайли ҳарбий-денгиз базасидан 5-7 км узоқликда ва 1000 м баландликда ракета парчалари қулаши хавфи бор эди, деб хабар берди Дания мудофаа вазирлиги.

Фото: Getty Images

Дания Корсёр портида жойлашган ҳарбий кемада ракета учирувчи қурилма тиқилиб қолгани сабабли юк ташиш учун муҳим бўлган Катта Белт бўғозини ёпиб қўйди. 4 апрел, пайшанба куни тушдан кейин Копенҳагендаги Мудофаа вазирлиги ракета отилиб кетиши хавфи борлигини маълум қилди. Шу муносабат билан бўғоз ҳудудида ҳаво ва денгиз алоқалари ёпилди

Бир неча соатдан сўнг Катта Белт бўғозидаги юк ташиш, шунингдек, унинг устидаги ҳаво бўшлиғи қайта очилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги кечқурун. 

Хавфли зона - 5-7 км радиусда ва 1000 м баландликда 

Гап Дания Қироллик денгиз флоти Niels Juel фрегатида фаоллаштирилган, кейин эса носоз бўлган ракета учириш мосламаси билан боғлиқ. «Ракета учириш мосламаси ўчирилгунга қадар унинг отилиши хавфи бор ва ракета бир неча километрга учиб кетиши мумкин», - деди идора парчаларнинг қулаши хавфидан огоҳлантириб. 

Дания Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, хавфли ҳудуд Корсёр денгиз базасидан 5-7 км радиусдаги ва жанубий йўналишда сув сатҳидан тахминан 1000 м баландликдаги ҳудудни қамраб олган. 

5 апрелга қадар Болтиқ денгизини Шимолий денгиз билан боғлайдиган иккита энг кенг бўлган Катта Белт бўғозида ҳарбий-денгиз машқлари ўтказилмоқда. Ракета ташувчисини мажбурий текшириш вақтида ишга туширгич билан боғлиқ муаммолар юзага келган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид