Жаҳон | 20:42 / 07.04.2024
22258
4 дақиқада ўқилади

Руандадаги геноцидга 30 йил. Фотосуратлар

7 апрел — Руандадаги геноцидни халқаро хотирлаш куни. Хутулар ҳукумати буйруғи билан тутси қабиласи вакилларини ёппасига қирғин қилиш 30 йил муқаддам (1994 йил 6 апрелда) бошланганди ва юз кунга яқин вақт давом этади. Турли баҳоларга кўра, 800 мингдан миллионгача тутсилар ва уларга хайрихоҳлик қилган мўътадил хутулар ўлдирилган.

Руанда ва Конго Демократик Республикаси чегарасидаги Гисеня шаҳридаги қочқинлар лагери. 1996 йил 16 ноябр
Abdelhak Senna / AFP / Scanpix / LETA

1962 йилда Руанда мустақилликка эришгач, мамлакатда ҳокимият тутси қабиласи қироллик сулоласидан хутулар ҳукуматига ўтади. Тутсиларнинг бир қисми мамлакатдан қочиб кетади ва 1980-йиллар охирида қўшни Уганда ҳудудида Руанда ватанпарварлик фронтини тузади.

Руандадан келган қочқинлар қўшни Танзанияда. 1994 йил 30 апрел
Scott Peterson / Liaison / Getty Images

1994 йил 6 апрелда Руанда президенти Жювенал Хабиаримананинг самолёти пойтахт Кигалидаги аэропортга қўниш арафасида ердан учирилган ракета билан уриб туширилади. Руанда ватанпарварлик фронти вакиллари бўлган тутсилар ҳам, тинчлик жараёнига қарши бўлган радикал хутулар ҳам ушбу ҳужумга алоқадорликда гумонланади.

Президент Хабиаримананинг ўлимидан бир неча соат ўтгач бутун мамлакат бўйлаб тутсиларга ҳамда мўътадил хутуларга ҳужумлар бошланади. Қотилликлар ва зўрлашларда нафақат ҳарбий хизматчилар ва полициячилар, балки кўнгилли гуруҳлар ҳам иштирок этади.

Руанда ватанпарварлик фронти сулҳга амал қилишни тўхтатади ва БМТнинг янги музокаралар ўтказишга уринишларига қарамай, мамлакат ичкарисига юриш бошлайди. 4 июл куни РПФ кучлари пойтахт Кигалини эгаллайди. Икки миллион атрофидаги хутулар қўшни мамлакатларга, биринчи навбатда Заирга (ҳозирги номи — Конго Демократик Республикаси) қочади.

Руанданинг янги ҳукумати оммавий қотилликларда гумонлаб 100 мингдан ортиқ кишини ҳибсга олади. Ишларни кўриб чиқиш жараёнини тезлаштириш учун 2001 йилда гакака судлари ташкил этилади, улар учун судялар оддий фуқаролардан танланади. Гакака судларида миллионга яқин иш кўрилган. БМТ Руанда бўйича Халқаро трибунал таъсис этган, унда геноцидга алоқадор бўлган 96 нафар юқори мартабали шахсларга айблов қўйилган.

Қочқин хутулар Бурундида Танзания томон кетмоқда
Malcolm Linton / Liaison / Getty Images
Руандалик қочқинлар Заирда. 1994 йил 19 август
Scott Peterson / Liaison / Getty Images
Ўлдирилган тутси жасади дафн қилиш учун олиб кетилмоқда. 1994 йил 25 май
Scott Peterson / Liaison / Getty Images
Scott Peterson / Liaison / Getty Images
Француз денгиз пиёдалари Руанда жанубидаги хуту қочқинлар лагери. 1994 йил 3 июл
Hocine Zaourar / AFP / Scanpix / LETA
Руандалик қочқинлар Танзанияда. 1994 йил 30 апрел
Scott Peterson / Liaison / Getty Images
Танзаниядаги қочқинлар лагери. 1994 йил 4 май
Scott Peterson / Liaison / Getty Images
Танзаниядаги қочқинлар. 1994 йил 5 май
Scott Peterson / Liaison / Getty Images
Хуту қочқинлар Бурундида. 1996 йил
Malcolm Linton / Liaison / Getty Images
Геноцидга алоқадорликда гумондорлар Гитарама шаҳридаги қамоқхонада. 1995 йил
Malcolm Linton / Liaison / Getty Images
Руандада оммавий дафн. 1996 йил декабр
Joe McNally / Getty Images
Африка иттифоқи комиссияси раҳбари Муса Факи Махамат, Руанда президенти Пол Кагаме, унинг рафиқаси Жаннет Кагаме ва Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Руандадаги геноциднинг 25 йиллигига бағишланган тадбирда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Геноцид вақтида ўлдирилганларнинг фотосуратлари Кигалидаги хотира марказида
Dai Kurokawa / EPA / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид