Ҳайит байрами кунларида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
9 апрел куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади. 10–11 апрел кунлари эса ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат жанубда +30 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда душанба куни кундузи республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат +22…+27, жанубда 30 даражагача илиқ бўлади дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилояти шимолида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
9 апрел куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади ва ҳаво ҳарорати +15…+20 даражагача пасаяди. Бухоро, Навоий вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +15…+20 даражагача пасаяди.
10–11 апрел кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна +22…+27 даражагача, жанубда +30 даражагача кўтарилади.
12–14 апрел кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +7…+12 даража, кундуз кунлари +18…+23 даража бўлади. Республика шимолида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.
Тоғли ҳудудларда 9 апрел ва 12–14 апрел кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида эса душанба кундузи ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +24…+26 даража бўлади. 9 апрелда эрталаб ва куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +16…+18 даража бўлади.
10–11 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +22…+24 даража бўлади. 12 апрелда куннинг иккинчи ярмида ва 13–14 апрел кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +18…+23 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +7…+12 даража бўлиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Йўл ҳаракати соҳасидаги айрим давлат хизматлари рақамлаштирилади
Ўзбекистон | 12:27
-
ЕИ болалар ўйинчоқларида қатор кимёвий моддалардан фойдаланишни тақиқлаяпти
Жаҳон | 11:56
-
Талабаларни ишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади
Ўзбекистон | 11:36
-
Зеленский россиялик тарғиботчиларга қарши санкциялар жорий қилди
Жаҳон | 11:11
Мавзуга оид

21:37 / 11.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

11:27 / 11.04.2025
Ҳафта охирида айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

13:00 / 07.04.2025
Ҳафта ўртасида айрим ҳудудларда яна ёмғир ёғиши кутилмоқда

17:09 / 06.04.2025