Ўзбекистон | 18:35 / 09.04.2024
3359
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси йиғилиши ўтказилди

Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишлар давом эттирилди.

2024 йил 1-7 апрел кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишлар давом эттирилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама этилди.

Қайд қилинишича, учрашув анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди. Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.

Навбатдаги учрашув Туркманистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид