17:20 / 09.04.2024
21056

Россия Украина энергетика объектларига зарба беришнинг янги тактикасини қўлламоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 775-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россиянинг Запорижжя бўйлаб ракета зарбаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди. РФ мудофаа вазирлиги буни Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига дронлар ҳужумига жавоб деб атади.
  • Украиналик кўнгиллиларга уйга қайтишда ёрдам кўрсатган кўнгилли Александр Демиденко тергов изоляторида ҳалок бўлди.
  • Белгород области губернатори дронлардан ҳимояланиш техникалари билан жиҳозланмаган қишлоқ хўжалиги компанияларига товон пули тўламасликни таклиф этди.
  • Reuters Россия Қозоғистондан украинлар ҳужумлари туфайли тақчиллик юзага келадиган тақдирда бензин етказиб беришни сўрагани ҳақида хабар тарқатди. Қозоғистон Россия учун бензин захирасини яратаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
  • Европадаги мудофаа компаниялари Хитой пахтасига қарамлик туфайли ўқ-дори ишлаб чиқариш ҳажмини ўстира олмаслигидан хавотирланмоқда — ундан порох тайёрлашда фойдаланилади.
  • Financial Times РФ қуролли кучлари Украина энергетика инфратузилмалари бўйлаб зарба бериш тактикасини ўзгартиргани ва ўз ҳужумларини муайян регионларга қаратгани ҳақида хабар берди.
  • РФ қўшини Украинага дронлар билан ҳужум қилди. Украина қуролли кучлари 24 та пилотсиз қурилмадан 17 тасини уриб туширгани ҳақида маълум қилди.

Украина энергетика инфратузилмаларига зарбалар оқибатлари

Россия қўшини сўнгги ҳафталарда Украина энергетика инфратузилмалари объектларига ҳужумларни кучайтирди. Шу билан бирга, The Financial Times газетаси ёзишича, Россия катта эҳтимол билан тактикани ўзгартириб, нишон сифатида нисбатан кам ҳимояланган ҳудудлардаги электр станцияларни танламоқда. Хусусан, нашр 22 мартдан 29 мартга қадар Россия яхши ҳимояланган Киев областидан ташқаридаги еттита иссиқлик электр станциялари ва иккита гидро электр станцияларига ҳужум қилганига эътибор қаратган.

Украинанинг ДТЭК энергетика компанияси ижрочи директори Максим Тимченко FT нашри билан суҳбатда ҳозирда Россия қисқа муддатда тиклашнинг имкони бўлмаган электр станциялар бўйлаб зарбалар бермоқда. «Улар йирик саноат регионлари ва шаҳарларини электрсиз қолдиришга ҳаракат қилмоқда», — деган «Укрэнерго» компанияси коммуникациялар бўлими ходими Мария Цатурян.

Қуйида Украинанинг энг йирик энергия ишлаб чиқарувчи компанияси — ДТЭК объектлари бўйлаб Россия зарбалари оқибатлари акс этган суратлар.

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив атрофини миналардан тозалаш жараёни

Россия қўшини кенг кўламли босқин бошида Харкивни эгаллаб олишга ҳаракат қилганди, аммо украин мудофаачилари шаҳарни сақлаб қолади. Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти хабарига кўра, Харкив атрофидаги жангларда бошқа воситалар қатори пиёдаларга қарши миналардан фаол фойдаланилган, бу эса 1996 йилда БМТнинг Оттава конвенциясини имзолаган кўплаб мамлакатларда (Россия улар қаторида эмас) тақиқланган. Ҳозирда украиналик қутқарувчилар Харкив атрофидаги ҳудудларни миналар ва портламай қолган снарядлардан тозаламоқда.

Мина ва снарядларни олиб ташлашда қутқарувчиларга Хорватиянинг машина DOK-ING компанияси ишлаб чиқарган MV-10 миналардан тозалаш машинаси ёрдам беради
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA
Портламай қолган снарядлардан бирини кўтариб кетаётган қутқарувчи
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA

Ҳорливка ўққа тутилиши оқибатлари

Ўзини ўзи эълон қилган ва Донецк областидаги Ҳорливка шаҳрини назорат қилувчи ДХР расмийлари мунтазам равишда Украина қуролли кучларини ушбу аҳоли яшаш манзилини ўққа тутишда айблаб келади.

Ҳорливкада яшовчи киши отишма натижасида вайрон бўлган уйи олдида
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
2015 йилда Ҳорливкада 250 мингга яқин киши яшаган. Ҳозирда шаҳарда қанча одам қолгани тўғрисида расмий маълумотлар йўқ
AFP / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top