Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
17 та турдаги хулосалар ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланди.
Шунингдек, 17 та турдаги хулосаларни бериш бўйича паспортлар тасдиқланмоқда, улар қаторида қуйидагилар бор:
- магистрал газ қувурлари, нефт қувурлари ва нефт маҳсулотлари қувурларини қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлашда саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
- бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
- дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш бўйича ва бошқалар.
2024 йил 1 майдан хулосалар давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали берилади.
Тақдим этилган хулосалар рўйхати “Лицензия” ахборот тизимида юритилади.
Мавзуга оид
10:13 / 13.06.2026
Талабалар ўқишини кўчиришнинг янги тартиби тасдиқланди
13:32 / 21.04.2026
Телефон рақамни бошқа шахс номига ўтказиш – энди онлайн шаклда мумкин
13:55 / 01.03.2026
Эко-стикерни қандай олиш мумкин?
17:58 / 19.12.2025