Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макка шаҳрида қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилади
Зиёрат ва ўқиш учун борган қирғизистонликлар ушбу меҳмонхонада бепул қолиши мумкин бўлади.
Макка шаҳрида Қирғизистон президенти Садир Жапаров кўмагида меҳмонхона қурилиши бошланди. Бу ҳақда президент администрацияси матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков маълум қилди.
Унга кўра, зиёрат ва ўқиш учун борган қирғизистонликлар ушбу меҳмонхонада бепул қолиши мумкин бўлади.
Шунингдек, бу мустақил Қирғизистон тарихида биринчи марта содир бўлаётган улкан воқеа экани таъкидланади. Бироқ, бошқа тафсилотлар, жумладан меҳмонхона кимнинг ҳисобидан қурилаётгани ҳозирча маълум эмас.
Қирғизистондан Саудия Арабистонига зиёратчилар сони йил сайин ортиб бормоқда. 2023 йилда Саудия Арабистони республика учун 6000 ўринли квота ажратган бўлса, 2024 йилда бу рақам 6060 тага етди.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
20:00 / 09.06.2026