08:16 / 11.04.2024
6388

Россия яна Украинага ракета ва учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилди

Ту-95МС стратегик бомбардимончи самолётлари Мурманск вилоятидан ҳавога кўтарилди, дея хабар бермоқда Украина Қуролли кучлари. УУА гуруҳлари - Қора денгиздан. Ракеталар Одесса туманига келиб тушди.

Фото: Artyom Anikeev/StockTrek/IMAGO

11 апрел, чоршанбага ўтар кечаси Россия Украинага ҳаво ҳужумларини қайта бошлади.Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари Россия Федерациясининг Мурманск вилоятидаги Оленя аэродромидан еттита Ту-95МС стратегик бомбардимончи самолёти жўнаб кетгани ҳақида хабар берди

Ушбу маълумотларга кўра, Россия самолётлари учиш линиялари йўналиши бўйича ҳаракатланган, «учириш линияларига етиб боришнинг тахминий вақти - 03:40» (Киев вақти билан). 

Кейин Одесса томон ракета учаётгани хабар қилинган. 

Дронлар туфайли ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш 

Украинанинг айрим ҳудудларида Россия учувчисиз учоқлари томонидан ҳужум қилиш хавфи туфайли ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. УУА гуруҳлари Херсон вилояти ва Қора денгиздан шимолий йўналишда парвоз қилмоқда, деб хабар берди Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари. Украина ҳарбийларига кўра, учувчисиз самолётлар Днипропетровск вилоятининг Криворож туманига, бу ҳудуднинг шимолий қисмида Харкив вилоятига, бир неча УУА гуруҳи Одесса вилоятига йўл олган. 

Дронлар Кировоҳрад вилоятининг шарқий қисмида, Черкасск ва Киев вилоятлари чегарасида, Винница вилояти шарқий ва жанубий қисмларида, Винница ва Житомир вилоятлари чегарасида ҳам кузатилган. 

Одесса туманига ҳужум 

Куни кеча Россия баллистик ракеталари Одесса вилоятига зарба бериб, тўрт киши, жумладан, 10 ёшли қиз ҳалок бўлган, яна 14 киши, хусусан, тўрт ёшли бола жароҳатланган эди. Бу ҳақда Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, тўрт кишининг аҳволи оғир, яна беш кишининг аҳволи ўртача оғирликда, қолган беш нафарининг жароҳати енгил.

10 апрелга ўтар кечаси Россия авиациясининг аввалги ҳужумидан сўнг Одесса ва Миколайив вилоятларида энергетика объектлари шикастланган эди. 

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top