Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент шаҳрида бугун, 13 апрел куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» хабарига кўра, бу истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида қилинади.
Қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти ўчирилади:
- Бектемир тумани: «Бектемир» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Учтепа туман: «Ўрикзор» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
- Юнусобод тумани: «Тикланиш», «Катта Ҳасанбой», «Ҳасанбой», «Шарқ ҳақиқати» ва «Исломобод» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026