Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада мигрантлар бир пакет арматура учун муштлашди
Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларидан 20 нафари полиция томонидан ушлангани таъкидланмоқда.
Москва шаҳрида меҳнат мигрантлари қурилиш материаллари учун жанжаллашди.
Baza хабарига кўра, ҳодиса 14 апрел куни «Метроном» турар-жой мажмуаси қурилишида содир бўлган. Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари арматура пакети устидан жанжаллашган. Дастлаб қурувчилар муштлашган, кейин бир-бирини тошбўрон қилган.
Ҳодиса жойига полиция чақирилган. Оқибатда, 20 киши полиция бўлимига олиб кетилган. Ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган ва тиббий ёрдам талаб қилинмаган.
Мавзуга оид
15:18
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
21:09 / 13.05.2026
Россиядаги фабрикада ўзбекистонлик ва бангладешлик ишчилар муштлашди
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
09:01 / 13.05.2026