Жиззахдаги Чакан қишлоғига тоғдан айиқ тушиб келди
Айиқ қишлоқ аҳолиси, хонадонлар ва чорва молларига зарар етказмаган. Ҳозирда уни ўз яшаш ареалига беталафот ўтказиб юбориш чоралари кўрилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида аҳоли яшаш хонадонларига айиқ тушиб келгани ҳақида хабар тарқалди. Жиззах вилояти Экология бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўрганилмоқда.
Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам 17 апрел куни тунда Янгиобод туманининг Дўстлик маҳалласи Чакан қишлоғи ҳудудига айиқ тушиб келгани ва тонг вақтида Янгиобод тумани ўрмон хўжалиги ҳудудига ўтиб кетгани аниқланган. У маҳалла аҳолиси, хонадонлар ва чорва молларига зарар етказмаган.
Ҳозирда туман Экология инспекцияси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан айиқни ўрмон хўжалиги ҳудудидан ўз яшаш ареалига беталафот ўтказиб юбориш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
20:04
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024