Боку ва Ереван биринчи марта чегара участкаси бўйича келишиб олди
Ереван ва Боку ўзаро чегаранинг бир қисми қандай ўтишини келишиб олган. Натижада Ереван тўрт қишлоқни Озарбойжон назоратига ўтказади. Томонлар чегарани делимитация қилишни давом эттиришга келишиб олди.
Арманистон ва Озарбойжон илк бор ўртадаги чегаранинг бир қисми қандай ўтишини келишиб олди. Томонлар тўртта аҳоли пункти ўртасида «чегара чизиғининг алоҳида участкаларини ўтказиш тўғрисида бир қарорга келди» ва бу участкаларни «Совет Иттифоқи парчаланган пайтдаги чегарага» мослаштиришга эришди», — дейилади 19 апрель жума куни Арманистон ТИВ хабарида. Озарбойжон томони буни тасдиқлади.
Ушбу келишув натижасида Ереван 1990-йилларнинг бошидан бери Арманистон назорат қилиб келаётган Тавуш вилоятидаги тўртта қишлоқни Озарбойжон назоратига ўтказади, деб ёзади ТАСС. «Ушбу жараёнда Арманистон Республикаси чегарани делимитация қилиш ва хавфсизлик билан боғлиқ хавф-хатарларнинг камайишига эришади», — дея агентлик Арманистон бош вазири девонининг изоҳидан иқтибос келтиради.
Боку ва Ереван яқин келажакда қўшинларни келишилган участкалардан ва у ердаги станция чегара хизматларидан олиб чиқишга, шунингдек, «чегаранинг бошқа барча участкаларини, шу жумладан анклав ва эксклавлар масалалари бўйича делимитация қилишнинг устуворлигини келишиб олиш ва давом эттиришга келишиб олди».
Россия қўшинлари Тоғли Қорабоғдан чиқиб кетмоқда
17 апрел куни Россия ўз тинчликпарвар кучларини Тоғли Қорабоғдан олиб чиқишни бошлагани маълум бўлди – бу Кремлда тасдиқланди. Россия қўшинлари 2020 йил кузида Арманистон-Озарбойжон можаросининг яна кучайиши натижасида Озарбойжон, Арманистон ва Россия томонидан тузилган келишувларга мувофиқ Тоғли Қорабоғда бўлган.
2023 йил сентябр ойида Боку икки кунлик ҳарбий амалиётлар натижасида тан олинмаган «Тоғли Қорабоғ Республикаси» ҳудудини тўлиқ назорат остига олди. ТҚР тугатилди, 120 минг арман баҳсли ҳудудни тарк этди.
Арманистон ва Озарбойжон можарони ҳал қилиш учун музокаралар олиб бормоқда. Бундан ташқари, 2024 йилда томонлар бир-бирини чегарада ўқ узганликда бир неча бор ўзаро айблади.
Мавзуга оид
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
22:20 / 08.11.2024