Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши ўтказилади
Ўзбекистон ва Венгрия III Тошкент халқаро инвестиция форуми ва қўшма Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда.
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия миллий иқтисодиёт вазири Мартон Над билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Мулоқот чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига оид масалалар, жумладан, саноат кооперацияси лойиҳалари ва инвестиция дастурларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашувда жорий йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида Венгриянинг юқори даражадаги вакиллари ва ишбилармон доираларининг иштироки масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Томонлар 2013 йилдан буён иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссияси фаолият юритаётганини, унинг 9-йиғилишини жорий йил 6-7 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтишини таъкидлади.
Мазкур йиғилишда инвестиция, саноат, савдо-иқтисодий, банк-молия ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиши ва келишиб олиниши алоҳида қайд этилди.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
18:06 / 27.05.2026
Венгрия парламенти Халқаро жиноий суддан чиқиш жараёнини тўхтатди
09:44 / 23.05.2026