Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров Россияда сиртдан ҳибсга олинди
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаларининг 8 карра ғолиби «террорчилик ҳамжамиятини» ташкил этишда айбланмоқда.
Россиянинг Сиктивкар шаҳри суди шахматчи Гарри Каспаровни «террорчилик ҳамжамиятини» ташкил этиш, «террорчилик фаолиятини» молиялаштириш ва терроризмга оммавий чақириқларда айблаб, сиртдан ҳибсга олди.
У билан бирга Россия Давлат Думаси собиқ депутати Геннадий Гудков, фаол Евгения Чирикова ва «Солидарность» ҳаракатининг собиқ ижрочи директори Иван Тютрин ҳам худди шу айбловлар билан сиртдан ҳибсга олинган. Айбловнинг сюжети ва тафсилотлари маълум эмас.
Гарри Каспаров 60 ёшда. 1985 йилда Анатолий Карповни мағлуб этиб, жаҳоннинг ўн учинчи чемпиони бўлган. Бутунжаҳон шахмат олимпиадаларининг 8 карра ғолиби.
2016 йилда Литвада яшовчи Каспаров «Форум свободной России» ҳаракати асосчиларидан бири бўлди. Украинага қарши уруш бошланганидан бери ташкилот урушга қарши конференциялар ўтказиб, унга Россия мухолифатининг турли вакилларини таклиф қилмоқда.
2022 йил май ойида Россия Адлия вазирлиги Каспаровни «чет эл агенти» деб эълон қилди. 2023 йил 1 февралда Бош прокуратура «Форум свободной России» ҳаракатини «номақбул» ташкилот деб эълон қилди.
2024 йил март ойида «Росфинмониторинг» ташкилоти Каспаровни «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритган эди.
Гарри Каспаров Россия ва Хорватия фуқаролигига эга.
Мавзуга оид
13:49 / 24.12.2025
Гарри Каспаров Россия суди томонидан яна сиртдан ҳибсга олинди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025