Ўзбекистон | 22:16 / 25.04.2024
5854
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 

Қадимий нумизматика ашёлари доимий сақлаш учун Бухоро давлат музей-қўриқхонасига тақдим этилгани таъкидланмоқда. 

Фото: Божхона қўмитаси

Бухоро аэропорти божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини хорижга олиб чиқиш уриниши бартараф этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти божхона қўмитаси хабар берди. 

Қайд қилинишича, «Бухоро - Внуково» йўналишидаги авиарейс орқали Россияга учиб кетаётган икки нафар фуқаро ўзи билан 4 та қадимий тангани олиб кетмоқчи бўлган. Улар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган ва қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза ўтказилган. Унга кўра, мазкур тангалар 1751 йилда Россиянинг Екатеринбург зарбхонасида зарб этилгани тасдиқланган. 

Қадимий нумизматика ашёлари доимий сақлаш учун Бухоро давлат музей-қўриқхонасига тақдим этилгани таъкидланмоқда. 

«Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги қонунига асосан, зарб этилганлигига 50 йилдан ошган нумизматика буюмларини Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш тақиқланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид