Ўзбекистон | 14:43 / 25.04.2024
1869
2 дақиқада ўқилади

Донор қони плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Президентнинг “2022–2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан донор қонини тўплаш ва унинг асосида фармацевтика маҳсулотларини хусусий тартибда ишлаб чиқаришга тақиқ бекор қилинган.

Ҳужжат билан Донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Белгиланишича, донор қонидан қон плазмасини дори моддаси (субстанция) сифатида ажратиб олиш, тўплаш, унинг асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб беришга қуйидаги талабларни бажарган юридик шахслар учун рухсат берилади:

  • тиббий ҳамда фармацевтика фаолияти учун тегишли лицензияларга эга бўлиш;
  • “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)”нинг миллий талабларига мувофиқлик тўғрисида сертификатга эга бўлиш;
  • донор қонидан қон плазмасини дори моддаси (субстанция) сифатида плазмафарез усулида Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилган тиббий техника воситасида ажратиб олиш.

Шунингдек, қон плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқаришда сифатни таъминлашга доир талаблар алоҳида тарзда белгиланди.

Мавзуга оид