ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг ўқув полигони ташкил этилади
Наманган вилояти Уйчи туманидаги 6-сон тергов ҳибсхонаси ҳудудида Жазони ижро этиш департаментининг ўқув полигонини ташкил этилиши белгиланмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Наманган вилояти Уйчи туманидаги 6-сон тергов ҳибсхонаси ҳудудида Жазони ижро этиш департаментининг ўқув полигонини ташкил этилиши белгиланмоқда. Унинг асосий вазифаси этиб ходимларнинг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш бўлади.
Полигонни 2025 йил 31 декабрга қадар қуриб битириш топшириғи берилган.
Шунингдек, киритилаётган ўзгартиришлар билан жазони ижро этиш муассасаларининг ДУКларни ташкил этиш ваколатлари бекор қилинмоқда: эндиликда жазони ижро этиш муассасалари хўжалик юритувчи бошқа субъектлар билан ҳамкорликда фаолият юритиш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид

09:41 / 26.03.2025
Чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади

22:55 / 22.03.2025
Тезликни оширишга рухсат, Temu'га тақиқ ва экспортга божлар — ҳафта дайжести

19:36 / 14.03.2025
«Ҳар бир тизимда бунақалар бор» – ИИВ масъули нопок ходимлар ҳақида

18:31 / 11.03.2025