Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди
Одатда бунинг учун камида 3 йил вақт сарфланар эди.
Жанубий Кореядаги Фундаментал фанлар институти олимлари сунъий олмосни бир неча дақиқада ўстиришга ёрдам берадиган техникани ишлаб чиқди. Жараён кучли сиқишни талаб қилмайди. Тадқиқот натижалари Nature журналида эълон қилинди.
Янги усул суюқ металларни аралаштиришга асосланган. Аралашма таркибига никел, галлий, темир ва кремний киради.
Жараён, шунингдек, 1025 даража Целсийгача кучли қиздиришни талаб қилади. Графит корпус ичидаги махсус вакуум тизими металларни метан ва водород аралашмаси таъсири орқали тез қиздириш ва совутиш имконини беради.
Бундай шароитда метандаги углерод атомлари эриган металл билан бирикиб, олмос учун асос яратади. Атиги 15 дақиқадан сўнг, суюқ металлдан майда кристалл заррачалар пайдо бўлади.
2,5 соатдан кейин узлуксиз олмос плёнкаси ҳосил бўлади. Босим 1 атм (стандарт атмосфера бирлиги) эди - одатда сунъий олмос яратиш учун талаб қилинадиганидан ўн минг марта камроқ.
Синтетик олмослар турли хил саноат жараёнларида, электроникада ва ҳатто квант компютерларида кенг қўлланилади. Олимларнинг қайд этишича, янги техника уларни ишлаб чиқаришни анча тезлаштиради ва осонлаштиради.
Ҳисоб-китобларга кўра, 1 карат ўлчамдаги табиий олмосларнинг Ер қаърида ўсиш тезлиги шароитга қараб, 4,5 ойдан 17,5 йилгача давом этиши мумкин.
Мавзуга оид
17:57
Amazon Leo сунъий йўлдош интернети Ўзбекистонда ишга туширилади
21:55 / 15.06.2026
Anthropic АҚШ ҳукумати талабига биноан ўзининг энг кучли сунъий интеллект моделларини ўчирди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
22:16 / 11.06.2026