Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Олмазор ва Чилонзор туманлари айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 25 апрел куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда электр вақтинча бўлмайди:
Олмазор тумани: «Мискин», «Ачаобод», «Хончарбоғ» ҳамда «Гуручариқ» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
Чилонзор тумани: «Қатортол» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтилган.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026