Киев уруш даврида Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциядан чиқади
Украина ҳукумати Европа кенгашига Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича Европа конвенциясига риоя қилишдан қисман чекиниш тўғрисида ариза топширган. Бу ўз мулкини тасарруф этиш ҳуқуқини бекор қилишни ўз ичига олади.

Фото: Hanna Sokolova-Stekh/DW
Украина Европа кенгашига ҳарбий ҳолат туфайли мамлакатда Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги Европа конвенциясининг айрим бандлари амал қилишини қисман тўхтатиб туриш учун ариза топширди. Тегишли ҳужжат 28 апрел, якшанба куни халқаро ташкилот сайтида эълон қилинди. Аниқлик киритилишича, аризанинг ўзи 4 апрел куни берилган.
Мурожаатга кўра, Украина уруш даврида Конвенциянинг қуйидаги қоидаларига риоя қилишни тўхтатади: уй-жой дахлсизлиги (давлат эҳтиёжлари учун хусусий ёки коммунал мулкни мажбурий бегоналаштиришгача); ёзишмалар ва телефон суҳбатларининг махфийлиги; шахсий ва оилавий ҳаётга аралашмаслик; ҳаракатланиш эркинлиги ва яшаш жойини эркин танлаш; фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқи; фикр ва эътиқодни эркин ифода этиш, шунингдек, ахборот тўплаш, сақлаш ва тарқатиш ҳуқуқи; йиғилишлар, митинглар ва иш ташлашлар ўтказиш ҳуқуқи; ўз мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи.
Конвенцияни бузувчи чора-тадбирлар ва ҳаракатлар
Ҳужжатда, шунингдек, ҳарбий ҳолат даврида Конвенцияни бузган ҳолда киритилиши мумкин бўлган аниқ чора-тадбирлар ва ҳаракатлар санаб ўтилган: давлат эҳтиёжлари учун хусусий ёки коммунал мулкни мажбурий бегоналаштириш; комендантлик соати жорий этиш; махсус кириш ва чиқиш режими, фуқаролар ва чет элликлар ҳаракати, транспорт ҳаракатини чеклаш; фуқароларнинг ашёлари, транспорт воситалари, багажлари, юклари, хизмат хоналари ва уй-жойларини кўздан кечириш; ҳарбий ёки махсус рўйхатга олинган фуқароларнинг яшаш жойини тегишли рухсатисиз ўзгартиришни тақиқлаш; жисмоний ва юридик шахслар учун ҳарбий йиғимларни белгилаш.
Россиянинг ҳарбий ҳужуми сабабли Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик давом этмоқда. «Зеркало недели» нашрининг эслатишича, ҳарбий ҳолат режими даврида ҳарбийлар барча мулкчилик шаклидаги корхоналар, давлат ва ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, фуқаролардан транспорт воситалари ва айрим техникаларни мусодара қилиш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид

23:46 / 27.05.2025
Депутатлар Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилишини маъқуллади

08:50 / 24.05.2025
Киев ва минтақага тунги ҳужум: жабрланганлар бор

10:11 / 17.05.2025
АҚШнинг Киевдаги собиқ элчиси: Трампнинг Украинага босими туфайли кетдим

09:01 / 01.05.2025