Жаҳон | 08:46 / 30.04.2024
1623
2 дақиқада ўқилади

Киев инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциядан четга чиққанини рад этди

Киев инсон ҳуқуқларини чекламади, балки 2022 йилда ҳарбий ҳолат туфайли киритилган чекловларни қисман олиб ташлади, деди Украина адлия вазири Малюска ва омбудсман Лубинец.

Фото: Clara Molden/empics/picture alliance

Киев Украина инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича Европа конвенциясининг бир қатор қоидаларини тўхтатиб қўйгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Украина Европа кенгашига мамлакатда 2022 йилда ҳарбий ҳолат жорий этилганидан сўнг дарҳол инсон ҳуқуқларининг айрим ҳуқуқларини чеклаш имконияти ҳақида маълум қилган, деди 29 апрел, душанба куни Украина адлия вазири Денис Малюска.

«Бу янгилик эмас - уруш олиб бораётган барча давлатлар буни қилади», деб ёзди у Facebook’да. Малюсканинг сўзларига кўра, жорий йил апрел ойида Украина яна бир бор мавжуд чекловлар рўйхатига аниқлик киритиб, уни қисқартирган. «Украина апрел ойида ҳимояни тўхтатмади, аксинча - муайян ҳуқуқлар тўпламини чекловчи бандни қайта кўриб чиқди ва олиб ташлади», деди вазир.

Илгари қўлланган чекловларни қисман олиб ташлаш 

Олий раданинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец ҳам гап янги чекловлар ҳақида эмас, балки илгари қўлланганларнинг қисман бекор қилиниши ҳақида кетаётганига ишонтирди. «Яъни, Украина бундан олдин ҳам чекловлар киритган, аммо ҳозиргача улар қўлланмаган!» – дея тушунтирди у Telegram’да. 

Бир кун аввал ОАВда Украина Европа кенгашига мамлакатдаги ҳарбий ҳолат туфайли инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги Европа конвенциясининг айрим бандларини қисман тўхтатиб туриш бўйича ариза топширгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Хусусан, Киев уруш тугагунга қадар уй-жой дахлсизлиги, ёзишмалар сири, шахсий ва оилавий ҳаётга аралашмаслик, ҳаракатланиш эркинлиги, фуқаролар эркинлиги ҳуқуқи тўғрисидаги қоидаларга амал қилишни тўхтатиши кўрсатилган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул!

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда