Жаҳон | 16:35 / 06.05.2024
5584
3 дақиқада ўқилади

Белгород области ўққа тутилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлиб, 40 киши яраланди

Россия ҳукумати Украинани Белгород вилоятида «ферма ходимлари»ни олиб кетаётган микроавтобусларга дронлар билан ҳужум қилганликда айблади. Портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна 40 киши яраланди.

Фото: Telegram / vvgladkov

Белгород вилоятининг Борисов туманида дронлар ҳужуми оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна 40 га яқин киши жароҳатланди. Бу ҳақда 6 май, душанба куни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, ТАСС ёзмоқда. Аввалроқ, вилоят расмийлари олти киши ҳалок бўлгани ва 35 киши яралангани ҳақида хабар берган эди. Россия расмийлари ҳужумда Украина Қуролли кучларини айблади.

Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, ҳужум «корхона ходимларини ишга олиб кетаётган» гўёки «ГАЗел» русумли иккита микроавтобусга қарата амалга оширилган. У гап қайси корхона ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади. Шу билан бирга, туман маъмурияти раҳбари Владимир Переверзевнинг таъкидлашича, «Агро-Белогоре» компаниялар гуруҳининг фермалари ишчилари «ГАЗел»да ташилган.

Бундан ташқари, Гладковнинг сўзларига кўра, енгил автомобилга ҳужум қилинган. Мулозим воқеа жойидан суратни ўзининг Telegram-каналида жойлаштирилди.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурбонлар орасида уч нафар бола борлигини маълум қилди. 30 киши касалхонага ётқизилган. 

ОАВ: Россия самолёти Белгородга авиабомба ташлаб юборди 

Икки кун олдин Гладков Белгородда беш киши жароҳатланган портлаш ҳақида хабар берган эди. Губернатор ҳодиса сабабларини келтирмади, бироқ маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, бунга Харкивни бомбардимон қилиш учун учаётган Россия самолётидан авиабомбанинг тушиб кетиши сабаб бўлган бўлиши мумкин. 

ASTRA Telegram-канали Белгород вилояти фавқулодда хизматларидаги манбаларга таяниб ёзишича, Россиянинг ФАБ-500 самолёти 4 май куни Белгородга қулаган ва портлаб кетган. Оқибатда етти киши, жумладан бир бола жабрланган, ўнта автомобил ва 31 хонадонга зарар етган. 

Белгород вилоятида жанговар ҳаракатлар 

Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланганидан сўнг, Белгород вилояти ва Россиянинг бошқа баъзи вилоятлари ҳам ўққа тутила бошланди. Бундан ташқари, Белгород вилоятининг бир нечта аҳоли пунктларида Россия Федерациясининг ҳудудий мудофааси ва украинпараст тузилмалар ўртасида жанглар кузатилди. 

Мавзуга оид