Гросси Эронни ядровий дастурини шаффофроқ қилишга чақирди
АЭХА раҳбари Рафаэл Гросси Эронни ядро дастури мониторингини яхшилаш учун «тезкор ва аниқ қадамлар»га чақирди. Аввалроқ у Теҳрон атом бомбасини яратишига «ҳафталар қолганини» айтган эди.

Фото: Tasnim
Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) раҳбари Рафаэл Гросси Эронни ядровий дастури устидан халқаро мониторингни яхшилаш учун «тезкор ва аниқ қадамлар»га чақирди. «Мен натижаларни хоҳлайман ва уларни тезда кўришни хоҳлайман», - дея 7 май, сешанба куни Эронга икки кунлик ташрифи якунланганидан сўнг Гроссининг сўзларидан иқтибос келтирган dpa.
АЭХА раҳбари Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва Эрон Атом энергияси ташкилоти (ЭАЭТ) раҳбари Муҳаммад Эсломий билан музокаралар ўтказди. Гросси 2023 йил март ойидаги АЭХА ва Теҳроннинг Ислом Республикаси ядровий иншоотларини кузатиш имкониятларини кенгайтиришни назарда тутувчи қўшма баёнотини кучайтириш бўйича бир қатор қадамларни таклиф қилди. Эсломий музокараларни «конструктив ва истиқболли» деб атади. Бироқ, ҳеч қандай аниқ ҳаракатлар келишиб олинмади.
«Ҳозирги ҳолат (Эрон ядровий дастури бўйича Теҳрон билан ҳамкорлик) мени умуман қониқтирмайди», - дея таъкидлади Гросси. Унинг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати халқаро инспекторларнинг ўз ядровий объектларида ишлашига рухсат берилганини Ғарб санкциялари режимининг юмшатилгани билан боғлашда давом этмоқда, бу эса сиёсий асоратларни келтириб чиқаради.
АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишига «ҳафталар қолди»
Апрел ойида Рафаэл Гросси DW нашрига Эрон атом бомбасини яратиш учун етарли даражада бойитилган уранга эга бўлишига «ойлар эмас, ҳафталар» қолганини айтди. Бироқ, бу Теҳронда аллақачон бундай бомба бор, дегани эмас, деди у. Гросси, шунингдек, АЭХА ўзининг эронлик ҳамкасблари фаолиятини «керакли даражада кўриш имконига» эга эмаслигидан шикоят қилди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда барча ноутбукларга маҳаллий операцион тизим ўрнатиш мажбурияти юкланади
Жаҳон | 19:32
-
Трамп маъмурияти Сербиядан депортация қилинган мигрантларни қабул қилишни сўради
Жаҳон | 19:26
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
Ўзбекистон | 18:34
-
Тинч океанида 3 мингта автомобил ортилган кема ёниб кетди
Жаҳон | 18:26
Мавзуга оид

19:55
Ғазо, Сурия ва Эрон: Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили

18:23
Трамп 48 соат ичида уч етакчи билан мулоқотда муваффақиятсизликка учради – ОАВ

21:06 / 03.06.2025
Эрон уранни бойитишни тақиқлашни «қизил чизиқ» деб атади

12:50 / 31.05.2025