Жаҳон | 10:45 / 08.05.2024
15901
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда ўзбекистонликлар 5 кг олтин билан ушланди

Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний равишда 5 кг олтин олиб ўтаётганда қўлга олинди.

Фото: Twitter / AirportGenCus

Ҳиндистондаги Индира Ганди халқаро аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқаросидан 5 килограмм олтин мусодара қилинди

Деҳли Божхона хизмати хабарига кўра, Дубайдан келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси аэропорт божхона кўригидан ўтказилган. Улар 3,16 миллион рупийлик олтинни ноқонуний олиб киришга урингани аниқланган.

Фуқаролар божхона ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид