Украина Олий радаси икки вазирни ишдан бўшатди
Украина Олий радаси аграр сиёсат вазири Николай Солский ва бош вазир ўринбосари Александр Кубраковни ишдан бўшатди.

Александр Кубраков Фото: РБК-Украина
Украина Олий радаси мамлакат аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазири Николай Солский, шунингдек, бош вазир ўринбосари, жамоатлар, ҳудудлар ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Александр Кубраковнинг истеъфоси учун овоз берди. 9 май, пайшанба куни уларнинг ишдан бўшатилишини мос равишда 273 ва 272 депутат қўллаб-қувватлади.
Солский ер участкалари билан фирибгарликда гумон қилинмоқда
Украинанинг Коррупцияга қарши миллий бюроси (КҚМБ) аввалроқ мамлакат аграр сиёсат вазири Николай Солскийни 291 миллион гривна (тахминан 6,83 миллион евро)лик давлат ерларини эгаллаб олиш ва яна 190 миллион гривна (тахминан 4,46 миллион евро)лик ерларга эгалик қилишга уринганликда гумон қилаётгани ҳақида хабар берган эди. Шундан сўнг Солский истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди. Эртаси куни суд уни ҳибсга олишга қарор қилди, аммо Солскийга 75,7 миллион гривна (тахминан 1,78 миллион евро) миқдорида гаров пули белганиланди ва у ҳибсдан озод қилинди. Кейинчалик худди шу иш бўйича унинг ўринбосари Маркиян Дмитрасевич ҳибсга олинган.
Кубраков ишдан бўшатилиши масаласи муҳокама қилинмаганини айтди
Украина жамоатлар, ҳудудлар ва инфратузилма вазири Александр Кубраковнинг айтишича, на мамлакат бош вазири Денис Шмихал, на «Халқ хизматчиси» фракцияси раҳбарияти у билан уни ишдан бўшаш қарорини муҳокама қилмаган. «Мен ҳар доим очиқ мулоқотга ва вазирликнинг ўзимга тегишли барча йўналишлар бўйича олиб бораётган ишлари бўйича батафсил ҳисобот беришга тайёрман», — деб ёзади у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00
-
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
Ўзбекистон | 21:17
-
«Краснодар» тарихда биринчи марта Россия чемпиони бўлди
Спорт | 21:00
-
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
Жамият | 20:21
Мавзуга оид

19:32
Россия ва Украина 307 нафар ҳарбий асирни алмаштирди

14:39
Лавров: Россия Ватиканда Украина билан музокара олиб бормайди

13:12
ОАВ Украинада 109 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади

23:03 / 23.05.2025