22:37 / 14.05.2024
6673

«Олтин қалам» миллий мукофоти ғолиб ва совриндорлари эълон қилинди

«Kun.uz» веб-сайти муҳаррири ва махсус мухбири Шуҳрат Шокиржонов танловнинг интернет нашрлари йўналиши бўйича 2-ўринни эгаллади. 

Фото: Халқ сўзи

14 май куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида «Олтин қалам» XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

«Kun.uz» веб-сайти муҳаррири ва махсус мухбири Шуҳрат Шокиржонов танловнинг интернет нашрлари йўналиши бўйича 2-ўринни эгаллади. 

Барча номинациялар, ғолиблар ва совриндорлар қуйидагича: 

«Хитой ҳақидаги энг яхши репортаж учун» номинацияси ғолиби – Хитойнинг «CGTN Русский» ва Озарбайжоннинг «CBC» телеканалларининг Ўзбекистондаги махсус мухбири Барчиной Жураева. 

«Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши контент учун» номинацияси ғолиби – «Ўзбекистон» журнали бош муҳаррири Асадбек Бобожанов. 

«Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг янада кенгайишини таъминлашга бағишланган энг яхши материал учун» номинацияси ғолиби – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги етакчи муҳаррири Беҳруз Худойбердиев. 

«Ёшлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби — «Ёшлар овози» газетаси таҳририяти ижодий жамоаси (газета бош муҳаррири Ҳамза Абдуллаев). 

«Маънавиятни юксалтириш, ватанпарварлик туйғулари тарғиб этилган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби — Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи иккинчи даражали муҳаррири Шоҳсанам Комилова. 

«Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси ғолиби — «Янги Ўзбекистон» газетаси мухбири Гулчеҳра Дурдиева. 

«Давлат тилини ривожлантиришга бағишланган энг яхши таҳлилий материаллар учун» номинацияси ғолиби - ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор Низомиддин Маҳмудов. 

«Миллий урф-одат ва анъаналаримиз акс этган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби - «Жиззах овози» газетаси таҳририяти жамоаси (газета бош муҳаррири Саид Донишев). 

«Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси ғолиби — «Ҳуррият» газетасининг Сурхондарё вилояти бўйича мухбири Сафар Омонқулов. 

«Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси ғолиби — «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари мухбири Оксана Кадишева. 

«Ватанимиз тарихига бағишланган энг яхши кўрсатувлар учун» номинацияси ғолиби — «Ўзбекистон тарихи» телеканали катта муҳаррири Дилбар Қосимова. 

«Инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳаётимиз билан боғлиқ долзарб мавзулардаги материаллар учун» номинацияси ғолиби — «Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журнали таҳририяти ижодий жамоаси (журнал бош муҳаррири Эркин Эрназаров). 

«Энг яхши фоторепортаж учун» номинацияси ғолиби — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги медиа маркази бош мутахассиси Муҳиддин Алимбаев. 

«Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун» номинацияси ғолиби — Муаллифлар жамоаси (Ойбек Султонов). 

«Энг фаол теле ва радио бошловчи» номинацияси ғолиби — «Ўзбекистон» телерадиоканали катта муҳаррири Сурайё Мансурова. 

Танловнинг босма нашрлар йўналиши бўйича ғолиблари:

1-ўрин — «Жадид» газетаси бўлим мудири Шойим Бўтаев

2-ўрин — «Народное слово» газетаси масъул котиби Нурлан Усмонов.

3-ўрин — «XXI аср» ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалилов. 

Танловнинг интернет нашрлари йўналиши бўйича ғолиблари:

1-ўрин — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги марказ бошлиғи ўринбосари Икром Аввалбоев.

2-ўрин — «Kun.uz» веб-сайти муҳаррири ва махсус мухбири Шуҳрат Шокиржонов.

3-ўрин — «Дунё» АА таҳририяти хизмат бошлиғи Наргис Саидалиева. 

Танловнинг радио йўналиши бўйича ғолиблари:

1-ўрин — «Mahalla» радиоканали «Маънавий-маърифий, кўнгилочар ва мусиқий дастурлар» муҳарририятининг бўлим мудири Умида Ғаффорова.

2-ўрин — «Қорақалпоғистон» радиоканали «Жамият-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлари» бош муҳарририяти муҳаррири Қундуз Жумағалиева.

3-ўрин — «Ўзбекистон 24» телерадиоканали катта муҳаррири Шоира Умрзоқова. 

Танловнинг телевидение йўналиши бўйича ғолиблари:

1-ўрин — «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастури мухбири Элёр Гўрўғлиев.

2-ўрин — «Ўзархив» агентлиги матбуот котиби, «Архивариус» кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Анваржон Алиев.

3-ўрин — «Renessans TV» телеканали бош муҳаррири Жасур Раҳмон. 

Танловнинг «Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» номинацияси ғолиблари:

1-ўрин — Тожикистон маориф вазирлигининг Ўзбек тили ҳайъати раҳбари, Тожикистонда ўзбек тилида чоп этиладиган «Устоз», «Ўқувчилар», «Сирдош» газеталари ва «Кичкинтой» журнали раҳбари Сулаймон Эрматов.

2-ўрин — «ТАСС» ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Валерий Бирюков (Россия Федерацияси).

2-ўрин — «The Economic Times» газетасининг дипломатик муҳаррири Дипанжан Рой Чаудҳури (Ҳиндистон).

2-ўрин — «The Hill» газетасининг жамоатчи мухбири Жеймс Дурсо (АҚШ).

2-ўрин — «Euronews» телеканали мухбири Галина Полонская (Франция). 

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг қўшимча рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари:

— Халқаро пресс-клуб мухбири Умид Пирбоев.

— Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати (Ахборот хизмати бошлиғи Бобур Туляганов). 

Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг Бош миллий мукофоти ғолиби:

— «UzReport TV» телеканали жамоаси (телеканал директори Равшан Жўраев).

Top