Россиянинг бир қатор ҳудудлари ҳаво ҳужумларига учради
Қримдаги Билбек аэродромига 24 соат ичида иккинчи марта УУА ҳужум қилди, деб хабар берилмоқда Telegram’да. Бундан ташқари, дронлар Белгород, Брянск, Калуга ва Тула вилоятлари устида уриб туширилган.

Фото: Reuters
Россиянинг бир қатор ҳудудлари, хусусан: Белгород, Брянск, Калуга ва Тула вилоятлари, шунингдек Қрим 16 май, пайшанбага ўтар кечаси Украина учувчисиз учоқлари томонидан ҳужумга учради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги Telegram’да маълум қилди.
Департамент маълумотларига кўра, Қрим ҳудудида «тўртта УУА йўқ қилинган, иккитаси тутиб олинган». Дрон ҳужумининг аниқ нишони нима бўлгани аниқлаштирилмаган. Айни вақтда, 15 май куни кечки пайт «Крымский ветер» Telegram-каналида Белбек аэродромида содир бўлган янги ёнғин тасвири экани айтилган видео пайдо бўлди. Кейинроқ канал ёнғин ҳақидаги маълумот «Крымский ветер» мониторинги гуруҳи томонидан таҳлил қилинган сунъий йўлдош тасвирлари маълумотлари билан тасдиқланганини ёзди. Канал манбасига кўра, ракета ёнилғи бакига келиб теккан.
Россия расмийлари томонидан тайинланган Қримнинг «раҳбари» Сергей Аксенов хабар эълон қилинган вақтда Telegram’да тунги ҳужум тафсилотлари ҳақида маълумот бермади. Севастопол «губернатори» Михаил Развожаевнинг соат 7:00 даги сўнгги хабари - бу Россия Мудофаа вазирлиги 15 май куни кечқурунги маълумотларининг репости: «Қрим Республикаси узра бешта тезкор-тактик ракета ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинди».
Белгород вилоятига УУА ҳужумлари
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 16 майга ўтар кечаси Белгород вилояти ҳудудида «навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари иккита «Олха» ЯЎРТ реактив снарядини, битта «Точка-У» тактик ракетасини ва битта УУАни йўқ қилди».
Минтақа губернатори Вячеслав Гладковнинг ёзишича, 15 май куни кечқурун Украина Қуролли кучлари Шебекинони ЯЎРТ билан ўққа тутганида икки киши яраланган: улардан бирининг чап қўлида, иккинчисининг елкасида жароҳатлар бор.
Брянск вилояти
Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз 15 май куни кечқурун Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Почепский тумани узра самолёт типидаги УУАни уриб туширганини айтди. «Жароҳатланганлар ёки вайронагарчиликлар йўқ», дейилади унинг хабарида. У минтақага бошқа ҳужумлар ҳақида хабар бермаган.
Калуга ва Тула вилоятлари
«Бугун тунда Сухиничи туманида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари учувчисиз учоқни йўқ қилди», деб ёзди Калуга вилояти раҳбари Владислав Шапша 16 май куни эрталаб Telegram’да. «Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ ва инфратузилма вайрон бўлмаган», — дейилади унинг постида.
Тула вилоятида, Минтақавий хавфсизлик вазирлиги маълумотларига кўра, 16 майга ўтар кечаси иккита дрон уриб туширилган. Департамент маълумотларида айтилишича, қурбонлар ва вайроналар йўқ.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30
-
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди
Спорт | 19:27
-
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди
Ўзбекистон | 19:09
Мавзуга оид

11:31
Трамп ўтган жума Россия-Украина музокаралари учун яхши кун бўлганини айтди

00:41
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин

13:55 / 25.04.2025
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

12:04 / 25.04.2025