Украинада уруш туфайли 456 нафар спортчи ҳалок бўлди
456 нафар украиналик спортчи Россия ҳужуми натижасида ҳалок бўлди, дея хабар берди DW нашрига Украина ёшлар ва спорт вазирлиги раҳбари. Россия ҳужумлари туфайли 500 дан ортиқ спорт иншоотлари вайрон бўлган.

Фото: Mykola Tys/SOPA Images/ZUMA/dpa/picture alliance
Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлари натижасида 456 нафар украиналик спортчи ва терма жамоалар мураббийи ҳалок бўлди, деди Брюсселда DW нашрига берган интервюсида ёшлар ишлари ва спорт вазири вазифасини бажарувчи Матвей Бидний. Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлган ва яраланган украиналик спортчилар сони деярли ҳар куни ортиб бормоқда.
«Украина спортининг элитаси бугунги кунда мустақиллигимиз ва келажагимизни қўлида қурол билан ҳимоя қилмоқда, - дея таъкидлади Бидний. - Ўтган ҳафтада оғир атлетика бўйича икки карра Европа чемпиони, Риодаги Олимпиадада тўртинчи ўринни олган спортчи ҳалок бўлди». Гап Россиянинг Украинага кенг миқёсли ҳужуми биринчи кунлариданоқ Украина Қуролли кучлари сафида бўлган Александр Пелешенко ҳақида кетмоқда.
Ёшлар ва спорт вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Россия ҳужумлари натижасида Украинада 500 дан ортиқ спорт иншооти ва 100 дан ортиқ ёшлар инфратузилма объекти вайрон бўлган.
Матвей Бидний Брюсселга расмий ташриф билан келди ҳамда 13 ва 14 май кунлари Европа Иттифоқининг Ёшлар ва спорт масалалари бўйича кенгаши йиғилишларида европалик ҳамкасбларига мурожаат қилди.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда олти панжали мушук дунёга келди
Жаҳон | 00:19
-
Трамп Зеленский ва Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 00:17
-
Италия бош вазири Регистон ансамбли ва «Боқий шаҳар» мажмуаси билан танишди — фото
Ўзбекистон | 23:47 / 28.05.2025
-
Испанияда ИИВнинг собиқ давлат котиби жиноий гуруҳ иши доирасида ҳибсга олинди
Жаҳон | 23:34 / 28.05.2025
Мавзуга оид

00:17
Трамп Зеленский ва Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди

21:26 / 28.05.2025
Россия Украинага янги учрашув санаси ва вақтини таклиф қилди — Мединский

18:50 / 28.05.2025
Путин Ғарбдан НАТО шарққа томон кенгаймаслиги ҳақида «ёзма кафолат» олишни истайди – ОАВ

16:43 / 28.05.2025