Х микроблоглар сервиси интернетдаги пропискасини ўзгартирди
Илон Маск сотиб олган ижтимоий тармоқ номини Х’га ўзгартиргандан сўнг деярли бир йил давомида twitter.com манзилида жойлашган эди.

Фото: Picture Alliance
Х микроблоглар хизмати деярли 20 йилдан бери фойдаланиб келаётган twitter домени билан хайрлашди. 17 май, жума куни X Corp директорлар кенгаши раиси, америкалик тадбиркор Илон Маск: «Энди барча асосий тизимлар x.com’да жойлашган», деб ёзди. Эски ҳаволаларни босишга уринаётганда, фойдаланувчилар автоматик равишда янги домен номига йўналтирилади.
АҚШда ишлаб чиқилган Twitter 2006 йилнинг июл ойида ишга туширилган ва фойдаланувчиларга 140 белгидан ортиқ бўлмаган хабарлар алмашиш имконини берган. 2022 йил октябр ойида Маск платформани 44 миллиард долларга сотиб олди. Тадбиркорнинг ўзи харидни сўз эркинлигини ҳимоя қилиш ва цензурани рад этиш истаги билан изоҳлади. 2023 йил июл ойида ижтимоий тармоқ номи ва логотипини ўзгартирди.
Twitter’ни сотиб олгач, Маск платформага ўзгартиришлар киритишни бошлади. Хусусан, фойдаланувчининг ҳақиқийлигини тасдиқловчи кўк белгини фақат пулга олиш ҳуқуқи жорий этилди. Бундан ташқари, фойдаланувчилар ўқиши мумкин бўлган постлар сонига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Маск танқидчилари фикрича, мулкдорлар алмашганидан кейинги биринчи йил давомида ижтимоий тармоқ тажовузкор риторика ва нотўғри маълумотлар тўлқини билан тўлиб-тошган.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилди
Жаҳон | 03:43
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
Мавзуга оид

12:28 / 22.06.2025
Neuralink чипи ўрнатилган эркак бир ҳафтада фикр кучи орқали видеоўйин ўйнашни ўрганиб олди

17:26 / 11.06.2025
Маск Трамп ҳақидаги айрим постлари учун узр сўради

18:40 / 09.06.2025
Трамп агар Маск демократлар томонига ўтса, уни жазолашга ваъда берди

15:04 / 09.06.2025