Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Белгия талабалари ўртасида алмашув дастурлари амалга оширилади
Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Бельгиянинг етакчи ва энг қадимий олий таълим муассасаларидан бири – Лёвен университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, унда Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан мазкур университет ўртасида иқтисодиёт, бизнес бошқаруви, ижтимоий фанлар, муҳандислик, биология фанлари, муҳандислик технологиялари ва бошқа устувор йўналишларда академик ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Университет раҳбарияти Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
Икки мамлакат олий таълим муассасалари талабалари, тадқиқотчилари ва профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда қўшма алмашинув дастурлари амалга оширилади.
Мавзуга оид
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
14:45 / 02.03.2026
Белгия Россиянинг “яширин флоти” танкерини қўлга олди
09:04 / 25.02.2026
Ўзбекистон 2026 йилда 12 млн хорижий меҳмонни қабул қилишни режалаштирмоқда
16:07 / 20.02.2026