Жамият | 18:02 / 27.05.2024
7576
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ўзини баландликдан ташламоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди

У рашк сабабли шу ишга қўл ургани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд шаҳрида ўзини баландликдан ташламоқчи бўлган аёл қутқариб қолинган. Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг хабар беришича, ҳодиса бугун, 27 май куни соат 16:00 лар атрофида содир бўлган.

1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси Самарқанд шаҳрининг Сиёб канали кўприги олдидаги қувурдан ўзини пастга ташламоқчи бўлган. Ҳодисага рашк сабаб бўлган.

Ҳодиса жойига дарҳол ИИБ ППХ ва ФВБ ходимлари етиб борган. ИИБ ходимлари аёл билан профилактик тушунтириш ишлари олиб боргач, у ниятидан қайтган ва ППХ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан қутқариб олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид