Ўзбекистон | 11:34 / 27.05.2024
1722
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ногиронлиги бўлган болалар иштирокида марафон бўлиб ўтди

Пойтахтда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини нишонлаш доирасида ногиронлиги бўлган болалар иштирокида марафон ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, яқинлашиб келаётган Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган марафон "Биз турлимиз. Биз тенгмиз." шиори остида ўтказилиб, болалар, БМТ ходимлари ва ривожланиш бўйича ҳамкорларни бирлаштирди.

Ўзбекистон махсус олимпиадаси томонидан сафарбар этилган 60 нафар ногиронлиги бўлган болалар марафонда иштирок этдилар.

"Ногиронлиги бўлган болалар учун спорт афзал экани аниқ", – деди Ўзбекистон махсус олимпиадаси вице-президенти Гулнора Саидова. – Биз барча ота-оналар ва васийларни ўз фарзандларини ривожлантириш ва янги дўстлар орттиришга ёрдам берадиган спорт дастурларига жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқишга чорлаймиз".

110 нафар, жумладан 60 нафар ногиронлиги бўлган болалар иштирокидаги марафон Тошкентдаги Экопаркда ўтказилди. Ушбу тадбир ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан стигма ва дискриминация ҳолатларига барҳам беришга ҳамда инклюзивликни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликдаги адвокация ишлари учун муҳим платформа бўлди. Ушбу тадбир бир қатор ҳамкорларни, жумладан ривожланиш бўйича ташкилотлар ва хусусий секторни бирлаштирди.

Мавзуга оид