Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқарони 50 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди
Самарқандда фуқарони АҚШга ишга юборишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан пул олган шахс ушланди.
Фото: ЎзА
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний миграциянинг олдини олиш, фирибгарларнинг қонунга хилоф ҳаракатларига чек қўйиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.
Аниқланишича, фуқаро И.С. маҳаллий фуқаро Ш.М.га ўзининг танишлари орқали АҚШга кириш визаси тайёрлаб бериши ва у ерда яхши иш ўринлари билан таъминлашни ваъда қилиб, бу хизмати эвазига 50 минг доллар сўраган.
Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир чоғида фуқаро И.С. 45 минг 600 доллар миқдоридаги пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан И.С.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:24 / 01.04.2026
«Асло унутмаймиз» — Америка НАТОда яккаланиб қолди
22:52 / 01.04.2026
Трамп шахсан АҚШ Олий судидаги эшитувга келди
18:28 / 01.04.2026
Хитой асосчиси Мао ҳақидаги муҳим маълумотлар акс этган ҳужжатлар АҚШ ҳудудида қолади
12:44 / 01.04.2026