ССВ ёзда кенг тарқаладиган ўткир диареядан огоҳлантирди
Ўткир диарея – халқ орасида ичбуруғ, ич оғриғи, ич кетиши номлари билан аталадиган хасталик бўлиб, ичак йўлларининг функционал бузилиши ҳисобланади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ёзда турли витамин ва минералларга бой сархил мевалар пишиб етилади. Қолаверса, ушбу фаслда аҳоли, айниқса, болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Улардан бири — ўткир диареядир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.
– Ўткир диарея – халқ орасида ичбуруғ, ич оғриғи, ич кетиши номлари билан аталадиган хасталик бўлиб, ичак йўлларининг функционал бузилиши ҳисобланади, — деди Тошкент шаҳри 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Шаҳло Исамухаммедова. – У ичакларни бўшатиш ва ичнинг суюқ ҳолатда келиши билан кечади. Ичнинг кунига 3-4 мартадан кўп келиши ўткир диарея дейилади.
Қайд қилинишича, касалликнинг 2 та тури бор. Булар инфекцион ва ноинфекцион турлари ҳисобланади. Хасталик келиб чиқишига кўпинча гигиена қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлади. Қолаверса, ичбуруғ ёзнинг иссиқ кунларида очиқ ҳавода қолган таом ва егуликлар, жумладан, сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш туфайли юзага келиши мумкин.
Шунингдек, болалар кўчадан уйга киргач ва таомланишдан аввал қўлларини совунлаб ювишни унутади. Шу билан бирга, ҳўл мева-сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал уларни яхшилаб чайиш ҳам доимо ҳаёлга келавермайди. Оқибатда оғиз орқали организмга тушган бактерия ва вируслар ичбуруғ, дизентерия, салмонеллёз каби ўткир юқумли ичак касалликларини қўзғатади.
Яъни организмдаги бактерия ва вируслар ичак шиллиқ қаватини яллиғлайди ва улардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади.
Қолаверса, ичбуруғ овқатдан заҳарланиш, шунингдек хатарли патологиялар, хусусан, сурункали гепатит, панкреатит ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларининг аломати бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, айрим дори воситалари ҳамда сут ва сут маҳсулотларида бўладиган лактоза, табиий мева, асалдаги ва айрим ичимликларга қўшиладиган фруктоза углеводларини истеъмол қилиш ҳам ич кетишига сабаб бўлади.
Бўш, сувли ич келиши, унда қон бўлиши, қорин талвасалари, яъни ғуриллаши, оғриғи, дам бўлиши, юқори тана ҳарорати, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш кабилар касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон Буюк Британия билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади
Ўзбекистон | 16:47
-
Мисрдан гепатитга қарши дорининг 2025 йилдаги илк партияси олиб келинди
Ўзбекистон | 16:43
-
Исроил танклари Ғазодаги ёрдам тарқатиш марказини ўққа тутди: 26 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 16:38
-
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21
Мавзуга оид

18:18 / 23.05.2025
Ижтимоий тармоқлар ўсмирларда депрессияни кучайтириши исботланди

16:25 / 21.05.2025
Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилади

18:26 / 16.05.2025
Олимлар оғир бемор чақалоқ ҳаётини ДНК таҳрири орқали сақлаб қолди

17:23 / 14.05.2025