13:32 / 04.06.2024
12187

Жондор туманида Nexia ЙТҲга учраб, 3 киши ҳалок бўлди

А-380 автомагистралининг 305-километрида содир бўлган ҳодисага машинанинг ғилдираги ёрилиши сабаб бўлган.

Бухоро вилоятининг Жондор туманида инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Туман ҳокимининг мазкур ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш ва шу каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинган.

Фармойишда келтирилишича, ҳолат 2024 йилнинг 30 апрел куни содир бўлган. Ўша куни соат тахминан 7:00да “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” А-380 автомагистрал йўлининг 305-километрида “Хоразм-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб бораётган Nexia машинасининг шинаси ёрилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этган, 2 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Олдинроқ Сурхондарёда Tracker юк машинасига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Top