Ўзбекистон | 07:19 / 07.06.2024
2591
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда овқатдан заҳарланиш ҳолатларида жабрланганлар сони маълум қилинди

2024 йилнинг биринчи чорагида 18 та овқатдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бунда 143 нафар фуқаролар жабрланган.

Фото: Fotolia / Tom Wang

АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида озиқ-овқат хавфсизлиги ва ёз мавсумига тайёргарлик ҳақида маълумот берилди.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида 600 миллионга яқин инсон жабрланади.

420 минг киши микроорганизмлар ёки кимёвий моддалар билан ифлосланган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш натижасида вафот этади. Ачинарлиси, уларнинг 125 минг нафарини 5 ёшгача бўлган болалар ташкил этади.

Овқатдан заҳарланиш ҳолатларини таҳлил қилганда аксарият қисми уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида касалланганларга, кейинги ўринда эса кимёвий моддалардан заҳарланганлар ва ёввойи қўзиқорин истеъмол этиш натижасида заҳарланганларга ҳамда овқат токсикоинфекцияси қайд этилганларга тўғри келади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги ишлаб чиқаришдан тортиб, йиғиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, тарқатиш, тайёрлаш ҳамда истеъмол қилишгача бўлган барча босқичларда муҳим роль ўйнайди. Ишлаб чиқариш занжирининг барча босқичида озиқ-овқат маҳсулотларининг ифлосланиши ёки зарарланиши хавфи мавжуд бўлиб, уларнинг хавфсизлиги учун ҳар бир иштирокчи – тадбиркор жавобгар.

Мавзуга оид