Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВда учувчисиз қурилмаларни қўллаш бўйича тузилма ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев ички ишлар ходимлари кибержиноятларнинг олдини олиш учун технологияларни яхши билиши кераклигини таъкидлади. У, шунингдек, вазирликда учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш бўйича тузилма яратиш вазифасини ҳам қўйди.
Ички ишлар вазирлигида учувчисиз қурилмаларни қўллаш бўйича тузилма ташкил этиш вазифаси қўйилди. Жиноятчилик профилактикасини кучайтириш, оммавий тадбирлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

Бугунги кунда барча соҳаларда сунъий интеллектнинг ўрни кенгайиб бормоқда. Инсонларга қулайлик яратадиган дастурлар билан бирга кибержиноятчилик, фирибгарлик усуллари ҳам кўпаймоқда. Бундай жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва фош этиш учун ички ишлар ходими ундан-да илғор, зийрак бўлиши керак.


Шу боис, марказдаги учрашувга ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳузуридаги олий ўқув юртлари ректорлари таклиф этилди. Улардаги ўқув дастурларини шу нуқтаи назардан такомиллаштириш, дуал таълим тизимини жорий этиш, дарслар ва илмий ишларнинг ҳаёт билан ҳамнафаслигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Шу ерда ички ишлар тизимида қўлланаётган замонавий техника ва анжомлар намойиш қилинди.




Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026