Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда 17 ёшли йигит аттракциондан тушиб кетди
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Жиззах шаҳрида жойлашган истироҳат боғидаги аттракциондан тушиб кетган йигит юзасидан маълумот берди.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳрида жойлашган Ўрда истироҳат боғида бахтсиз ҳодиса юз бергани тўғрисида хабарлар тарқалди. Жиззах вилоят ФВБ ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 июн куни соат 20:00 ларда Пахтакор туманида яшовчи, 2007 йилда туғилган фуқаро М.Ў. оила аъзолари билан биргаликда Жиззах шаҳрида жойлашган Ўрда экологик истироҳат боғига айланиш учун келган.
У аттракционда учиш вақтида операторларнинг огоҳлантиришларига қарамасдан ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида, яъни аттракцион тўлиқ тўхтамасдан олдин ҳимоя камарини ечиб юбориши натижасида йиқилган.
Хабарда айтилишича, йигит ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ва мазкур ҳолат содир бўлган вақтда аттракционда носозликлар бўлмаган.
Мавзуга оид
14:14 / 02.12.2025
Жиззахда автосаноат учун кадрлар тайёрлайдиган муҳандислик мактаби иш бошлади
12:48 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззахда янги йўл ўтказгич ва АЭС лойиҳалари билан танишди
10:44 / 27.11.2025
Жиззахда ИИБ ходими бедарак йўқолди. Прокуратура унга иш қўзғаган
12:06 / 26.11.2025