Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарзандини муттасил калтаклаб келган бухоролик аёл 3 йилга қамалди
Энди уни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи билан боғлиқ тегишли чоралар кўрилмоқда.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Бухоро вилояти, Шофиркон туманида яшовчи аёл кичик ёшдаги фарзандини 2 йил давомида муттасил калтаклаб келгани туфайли 3 йилга қамалди. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.
Қайд қилинишича, жиноят ишлари бўйича Шофиркон тумани суди аёлга нисбатан очилган ишни мазмунан кўриб чиқиб, Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисми, «в» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбдор деб топиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилган.
Таъкидланишича, ҳозир васийлик ва ҳомийлик органи томонидан аёлнинг фарзандига нисбатан бўлган оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи билан боғлиқ тегишли чоралар кўрилмоқда.

Шофиркон тумани «Инсон» ижтимоий маркази томонидан 6 яшар болага васий тайинланиб, унинг қарамоғига топширилган.
Мавзуга оид
19:50 / 10.03.2026
Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди
12:16 / 07.03.2026
Президент педофил-рецидивистлар учун умрбод қамоқ жазоси киритилаётганига изоҳ берди
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
22:34 / 03.03.2026