Индонезияда беш метрлик бўғма илон аёлни бутунлай ютиб юборди
Ўрмонга ўсимлик йиғиш учун жўнаган аёл катта илоннинг қурбонига айланди.

Фото: Видеодан кадр
Индонезия қишлоқларидан бирида беш метрли бўғма илон ўрмонда ўсимлик йиғаётган 45 ёшли аёлни ютиб юборди. Маҳаллий аҳоли ҳаддан ташқари тўйиб кетган илон ёнида аёлнинг кийимларини топиб олди.
45 ёшли Фарида Жанубий Сулавеси провинциясида яшаган. 6 июн куни у ўрмондан уйга қайтмаган. Йўқолган аёлнинг эри унинг нарсаларини ўрмондан топиб олган, бу унга шубҳали туюлган. У хотинини қидириб топиш учун маҳаллий аҳоли ёрдамига таянган.
Эртаси куни улар қорни катта бўлган илонни топган ва уни ёриб, аёл жасадини чиқариб олган. Қайд қилинишича, жасаддаги яраларга қараганда, илон дастлаб аёлнинг оёғига тишларини ботирган, сўнг унинг танасига ўралиб, бўғиб ўлдирган ва ютиб юборган. Марҳумнинг тўрт фарзанди қолгани айтилмоқда.
Таъкидланишича, у 2017 йилдан бери Индонезияда бўғма илоннинг бешинчи қурбонидир.
Тўрли бўғма илон дунёдаги энг катта илон бўлиб, узунлиги 7 метрга етиши мумкин. Фанга маълум бўлган энг узун бўғма илон 1912 йилда топилган ва 10 метрга етган.
Тўрли бўғма илонлар Жануби-Шарқий Осиёда яшайди. Улар баъзан ҳатто очиқ денгизга ҳам сузади ва кечқурун ёки тунда ов қилади. Кундуз кунини дарахтлар ёки ғорларда ўтказади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

18:32 / 02.06.2025
Индонезия ишга қабул қилишда ёш чекловларини олиб ташлади

18:24 / 20.05.2025
Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди

14:09 / 20.05.2025
Дарахт кесиш учун ариза бераётганларни жамоатчилик кузатиб туради

17:39 / 19.05.2025