Хитой «ҳақиқий тинчлик» саммитини ўтказишга чақирди
Хитой Россия ва Украина томонидан тан олинган, барча томонлар тенг иштирок этадиган «ҳақиқий тинчлик» саммитини чақириш тарафдори эканини маълум қилди.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Россияда бўлиб ўтаётган BRICS давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Хитой Украина бўйича «ҳақиқий тинчлик» саммити ўтказиш тарафдори эканини, унда можаронинг ҳар икки томони иштирок этиши лозимлигини айтди.
«Украина инқирози давом этмоқда, Хитой Россия ва Украина томонидан тан олинган, барча томонлар тенг иштирок этадиган ва барча тинчлик режаларини ҳалол муҳокама қилган ҳолда, ҳақиқий тинчлик саммитини чақириш тарафдори», деди Ван И.
15-16 июн кунлари Швейцарияда Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича саммит бўлиб ўтади. Унда Украина президенти Володимир Зеленский томонидан таклиф қилинган можарони ҳал қилиш режасининг бир қисми муҳокама қилинади. Анжуманда 90 та давлат ва ташкилот иштирок этиши кутилмоқда. Россия таклифнома олмаган. Хитой иштирок этмайди, АҚШ номидан фақат вице-президент қатнашади.
23 май куни Хитой ва Бразилия расмийлари Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича ўз режасини тақдим этди. У олти банддан иборат бўлиб, биринчиси ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишдир. 5 июн куни Ван И тақдим этилган режа 26 давлат томонидан қўллаб-қувватланганини айтди. Шу куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги Хитой ва Бразилия таклифларини рад этди. Вазирликнинг қайд этишича, айнан Украина можаро қандай ҳал қилинишини белгилаши керак, чунки жанглар унинг ҳудудида кетмоқда.
Мавзуга оид
02:02
Канада Мудофаа вазирлиги Хитойни Арктикада разведка маълумотларини тўплашда айблади
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
22:37 / 23.11.2024
Politico: Хитой иқлим сиёсати пойгасида АҚШ ва ЕИдан ўзиб кетди
22:08 / 23.11.2024