Ўзбекистон | 08:24 / 14.06.2024
3632
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Ўзбекистонга 25 тонна хурмо ҳадя қилди

Хурмо ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, етим, ногиронлиги бор кишилар ҳамда «Мурувват» уйлари ва шифохоналардаги ҳақдор фуқароларга тарқатилади.

Саудия Арабистонининг подшоҳ Салмон номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази Ўзбекистонга беғараз кўмак сифатида 25 тонна хурмо юборди

«Вақф» хайрия жамоат фонди хабарига кўра, Қурбон ҳайити арафасида йўлланган ҳадяни Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ал-Утайбий Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Зайниддин домла Эшонқуловга топширди.

Ҳадя қилинган хурмо жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиаллари томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, етим, ногиронлиги бор кишилар ҳамда «Мурувват» уйлари ва шифохоналардаги ҳақдор фуқароларга тарқатилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид