Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзганинг машинасини олиб қочган ўта хавфли рецидивист 15 йилга қамалди
Термиз шаҳрида транспорт воситасини олиб қочишда айбланган шахс 15 йил муддатда озодликдан маҳрум этилди.
Фото: Видеодан кадр
Олий суд хабарига кўра, 1975 йилда туғилган шахс муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, маст ҳолатда ҳайдовчи томонидан очиқ қолдирилган машинани олиб қочган.
Иш ҳужжатларида айтилишича, фуқаро олиб қочилган Matiz машинасида ЙТҲга учраган.
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 267-моддасида (транспорт воситасини олиб қочиш) назарда тутилган жиноятни содир этган ўта хавфли рецидивист 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Мавзуга оид
17:36 / 02.12.2025
Термиз – Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар ҳаракати тикланди
11:52 / 21.09.2025
Қумга кўмилган мурда – Термиздаги мудҳиш қотиллик тафсилоти
12:43 / 19.09.2025
Термизда мактаб ўқитувчилари концертга билет олишга мажбурланаётгани айтилмоқда
11:22 / 14.07.2025