Самарқанд ва Мадрид ўртасида шериклик алоқалари ўрнатилиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг Milans del Bosch & ITL компанияси асосчиси Сантяго Миланс дел Бош билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги маданий ва тарихий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Самарқанд ва Мадрид шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш таклифи илгари сурилди.
Сантяго Миланс дел Бош Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп асрлик дипломатик ва маданий-иқтисодий муносабатлардан ташқари, уларни ижтимоий алоқалар ҳам бирлаштириб туришини таъкидлади. У Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон Испаниядан эвакуация қилинган болаларнинг бир қисмини қабул қилиб, уларни уруш даҳшатларидан сақлаб қолгани учун миннатдорлик билдирди.
Икки мамлакат ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, турли соҳаларда ўзаро англашув ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Мадридда ва Тошкентда қўшма тадбирларни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида элчихонага Испания элчиси Руй Гонсалес де Клавихонинг 1406 йилда Самарқандга қилган сафари ҳақида ёзган китоби тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Фарзандларимиз турк эркаклари қучоғида қолмоқда” – Туркиядаги ўзбек хотин-қизлари тақдири ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 11:09
-
2025 йилги ROG Strix SCAR 18 шарҳи: унга тўлақонли гейминг учун жиддий қараш учун сабаблар
Ўзбекистон | 10:50
-
Наманганда 25 нафар болани олиб кетаётган Damas аниқланди
Жамият | 10:43
-
Трамп янги антирекорд ўрнатди
Жаҳон | 10:37
Мавзуга оид

23:22 / 25.04.2025
Самарқандда ўқувчига ташланиб, унга тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинди

11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

11:17 / 25.04.2025
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

10:29 / 25.04.2025