Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 14 киши ҳалок бўлди
Иорданиялик зиёратчиларнинг ўлимига иссиқ об-ҳаво шароити сабаб бўлгани таъкидланмоқда.
Саудия Арабистонидаги Ҳаж вақтида Иорданиядан 14 нафар зиёратчи вафот этди. Яна 17 нафар зиёратчи бедарак йўқолган. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлигига таяниб, Reuters хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳаддан ташқари жазирама иссиқ туфайли камида 6 нафар зиёратчи ҳалок бўлди, 17 июн куни кечқурун Маккада ҳаво ҳарорати +47°С эди.
Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво ҳарорати кескин кўтарилишидан огоҳлантирди ва зиёратчилардан соат 11:00 дан 15:00 гача очиқ ҳавода бўлмасликни сўради.
Аввалроқ, Саудия Арабистонида ноқонуний Ҳаж қилган 300 мингдан ортиқ киши аниқлангани, уларнинг кўпчилиги зиёрат визаси ўрнига туристик виза билан Ҳажни бажаришга ҳаракат қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Бу йилги Ҳаж мавсуми 19 июнгача давом этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026