12:44 / 18.06.2024
9729

18 мингдан ортиқ хотин-қизларга ОТМда ўқиш учун тавсиянома берилди

Эҳтиёжманд оилалардаги 18 481 нафар хотин-қизларга олий таълим муассасаларида таҳсил олиш учун тавсиянома берилди.

Фото: Kun.uz

Республика бўйича жами 18 481 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди, 18 372 нафар талабгорга тавсиянома бериш рад этилди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси хабар беришича, талабгорларнинг мобил телефон рақамига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилган. Шунингдек, тавсиянома олиш учун ариза берган хотин-қизлар xotin-qizlar.uz электрон платформаси орқали ўзларида тавсиянома бор ёки йўқлигини текшириш имконияти яратилган.

Берилган тавсияномалар xotin-qizlar.uz электрон платформасида мавжуд. Платформа маълумотлари Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказига кўчирилганлиги боис, интеграция жараёнларида тегишли IP манзилларда ўзгариш юзага келган. Ҳозирда мазкур техник масалалар бартараф этилганидан сўнг, берилган тавсияномалар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг тегишли платформасига интеграция қилинади.

Рўйхатдан ўтиш учун тавсияномани кутиш шарт эмас. Ҳозирнинг ўзида рўйхатдан ўтиб, фанлар мажмуасини танлаш мумкин. Қўмита томонидан тавсиянома олган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши (ҳафта охирида тақдим этилиши кутилмоқда) билан my.uzbmb.uz сайтида бу маълумотлар акс этади.

Top